2026-йил 17-декабрдан бошлаб Россияда мигрантларга патентларни бериш тартиби ўзгаради. Ҳужжатни расмийлаштиришнинг максимал муддати 10 иш кунини ташкил этади.
Давлат божлари миқдори ўзгаришсиз қолади:
• патентни бериш ёки унинг муддатини узайтириш учун — 4 200 рубл;
• патент нусхасини олиш ёки ундаги маълумотларга ўзгартириш киритиш учун — 2 100 рубл.
Патентни кўп функцияли марказлар (МФЦ) орқали расмийлаштириб бўлмайди. Ариза натижаси ҳақидаги хабарномалар "Госуслуги" портали орқали юборилса-да, меҳнат патенти қоғоз шаклида бўлиб, уни миграция бўлимидан шахсан олиб кетиш талаб этилади.
Шунингдек, ҳужжатларни топшириш ёки тайёр патентни олиш учун навбатда кутиш вақти 15 дақиқадан ошмаслиги лозим.
📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ