«Vatandosh» таҳририяти Украинадаги урушда иштирок этган ўзбекистонликлар ҳақида журналистик суриштирув тайёрламоқда.
«Урушдаги ватандош» лойиҳаси доирасида урушда қатнашган, бедарак йўқолган, асирга тушган ёки ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот тўплаш учун махсус онлайн анкета ва Telegram-бот ташкил этилди.
Агар сизда Украинадаги урушда иштирок этгани айтилган яқинларингиз, қариндошларингиз ёки танишларингиз ҳақида маълумот бўлса, бизга хабар беришингизни сўраймиз.
Сиз ўзингизга қулай усулда хабар, фотосурат, видео, аудиоёзув, ҳужжат ёки бошқа далилларни тақдим этишингиз мумкин.
📝 Онлайн анкета:
https://urushdagi-vatandosh-files.tartseal32.chatgpt.site/
🤖 Telegram-бот:
https://t.me/UrushdaBot
Шахсий маълумотлар махфий сақланади.
Лойиҳанинг мақсади — Украинадаги урушда иштирок этган ўзбекистонликлар сони, уларнинг кейинги тақдири, бедарак йўқолганлар, асирлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида имкон қадар тўлиқ ва ишончли маълумот тўплаш, шунингдек, аниқланган маълумотларни уларнинг яқинларига етказиш.
Сизнинг хабарингиз бир инсон тақдирини аниқлашга ёрдам бериши мумкин.
Илтимос, ушбу эълонни бошқаларга ҳам улашинг.