“Иш бор”: Жапаров қирғизистонлик мигрантларни ватанга қайтишга чорлади
“Биз доим мигрантларни чақирамиз: “Келинглар, келинглар, иш ўринлари бор”. Улар қайтиб боришса, нима қилишларини сўрашади, гўёки ҳатто уйлари ҳам йўқ эмиш. Шунинг учун биз Давлат ипотека компанияси квартираларини қуряпмиз. Совуқ ва иссиққа қарамай, мигрантлар кетмаслиги, кетганлар қайтиши учун кечаю кундуз қурилиш ишлари олиб бориляпти. Фарзандларингиз миграцияда бўлса, чақиринг, қайтиб келсин. Бу ерда иш йўқлиги ҳақидаги гаплар шунчаки баҳона. Иш бор”, - деди Қирғизистон президенти аҳоли билан учрашувда.
https://max.ru/uzvideo_uzb