Трамп Россия сори юз бурди – ҳафта дайжести
🔘 Яман президентини ўлдирмоқчи бўлишди, ҳусийчилар унинг саройига ракета учирди. Саудиянинг «жиддий жавоби»дан дарак йўқ.
🔘 Трамп энди Россия томонда. У Украинани разведка маълумотлари ва тезкор интернетдан маҳрум қилди. «АҚШ Зеленский билан ишлашни истамаслигини» айтди.
🔘 Путин Украинага навбатдаги марта таҳдид қилди. У «дата-марказларга ҳужумлар жавобсиз қолмаганини» айтди. Бироқ Россия бундай объектларга аввал ҳам зарба берган.
🔘 Францияда ўқувчилар намойишга чиқди. «Илмга чанқоқ ёшлар» машиналарни ёқди, дўконларни вайрон қилди. Улар «давлат пулни армияга эмас, таълимга бериш керак» демоқда.